Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Озарбайжон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Дилафруз Ниязова · 30.12.2025 · 11:50 · 251 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Озарбайжон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатлашди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Озарбайжон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида 2025 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жадал суръатларда ривожланиши қайд этилди. Эришилган келишувларни бажаришга бўлган биргаликдаги содиқлик яна бир бор тасдиқланди.

Шунингдек, барча йўналишларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлик билдирилди.