Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ОҲИЧК йиғилишида иштирок этди

Дилафруз Ниязова · 26.09.2025 · 11:32 · 350 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ОҲИЧК йиғилишида иштирок этди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ОҲИЧК йиғилишида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди.

Мулоқот чоғида томонлар долзарб минтақавий ва глобал муаммолар юзасидан фикр алмашдилар ҳамда Осиёда ишонч чораларини янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ОҲИЧКнинг мақсад ва тамойилларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади ҳамда минтақа давлатлари ўртасида мулоқот, ҳамкорлик ва ўзаро ишончни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни бундан кейин ҳам фаол қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.