Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Туркманистон элчиси билан учрашди

UzDaily · 30.08.2025 · 14:30 · 398 views
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Туркманистон элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Туркманистон элчиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Туркманистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Шодурди Мередов билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида олий даражадаги келишувларнинг бажарилиши ва икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар.