Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

UzDaily · 21.02.2025 · 13:10 · 301 views
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 19 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Смита Пант билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва технологиялар каби соҳаларда Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган жорий лойиҳалар, шунингдек, янги дастурларга алоҳида эътибор қаратилди.