Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон тадбиркорлари Афғонистонга йўл олди

UzDaily · 11.05.2025 · 14:55 · 290 views
Ўзбекистон тадбиркорлари Афғонистонга йўл олди

Ўзбекистон тадбиркорлари Афғонистонга йўл олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 10–13 май кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов бошчилигидаги 120 нафардан ортиқ тадбиркордан иборат делегация Афғонистоннинг Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларига хизмат сафари билан йўл олди.

Ушбу ташриф Афғонистон бозорини чуқур ўрганиш, маҳаллий эҳтиёжлар ва талабларга мос маҳсулотларни шакллантириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ҳамда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Делегация таркибига қурилиш материаллари, электротехника, озиқ-овқат саноати ва тўқимачилик соҳаларида фаолият юритаётган етакчи ишбилармонлар киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бири Афғонистон бозорида ўз ўрнини топиш ва янги шериклар билан ҳамкорлик ўрнатиш ниятида.

UzDaily · 👁 290 views · 11.05.2025 · 14:55