Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Ўзбекистон Сурияга Premier ускуналарини экспорт қилишни бошлади

UzDaily таҳририяти · 18.08.2026 · 11:20 · 3 views
Ўзбекистон Сурияга Premier ускуналарини экспорт қилишни бошлади
Ўзбекистон Сурияга Premier ускуналарини экспорт қилишни бошлади / Фото: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш бўйича турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, юртимиздан Ҳалаб шаҳрига маҳаллий электротехника воситаларини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик келишувлари мавжуд. Мазкур шериклик алоқаларини ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг июнь ойида элчихона томонидан Суриянинг “Kalash Trading” компанияси раҳбари Аҳмад Калашнинг Тошкент шаҳрига ташрифи ташкил этилди.

Ўтказилган музокараларда Тошкент вилоятидаги “Premier Electrotech” қўшма корхонаси ва Сурия компанияси ўртасида умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган экспорт шартномаси имзоланди.

Шунингдек ўқинг

1Беларусда Наманган вилояти савдо уйлари очилди›

2Ўзбекистон экспортчилари учун Шанхай ва Урумчи шаҳарларида бизнес-миссиялар ташкил этилди›

3Ўзбекистон 57 та мамлакатга майиз етказиб бермоқда›

4“BMB SHIFO” АҚШга асал экспорт қилиш учун FDA рухсатномасини қўлга киритди›

5Чехия компанияси Ўзбекистондан музлатилган мева маҳсулотларини харид қилмоқчи›

Икки томонлама келишув доирасида июль ойида “Premier” бренди остида ишлаб чиқарилган кондиционер, музлатгич ва кир ювиш машиналаридан иборат илк партия юк автомобилларида Суриянинг Ҳалаб шаҳрига муваффақиятли етказиб берилди.

Эътиборлиси, ушбу экспорт юклари Туркманистон, Эрон, Озарбайжон ва Туркия ҳудудлари орқали ўтувчи муқобил транзит коридори бўйлаб 20 кун муддатда ўз манзилига етиб борди.