Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Вьетнам Президентига ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 09.08.2017 · 11:05 · 288 views
Ўзбекистон Президенти Вьетнам Президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Вьетнам Президентига ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куанга ушбу мамлакат шимолида юз берган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликларга олиб келган кенг кўламли сув тошқини муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

“Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, - дейилади давлатимиз раҳбари мактубида.