Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига ташрифи доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон санъат усталарининг "Дўстлик кечаси" тантанали концертида иштирок этди.
Тадбирда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, саммитнинг фахрий меҳмони Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам қатнашди.
Фольклор-этнографик ансамбллар ва эстрада санъаткорларининг ранг-баранг чиқишлари, миллий қўшиқ ва рақслар халқларимизнинг муштараклиги ва маданий яқинлигини яққол намоён этди.
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё етакчилари саммитининг маданий дастурида иштирок этди
Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.