Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ЕТТБ президенти билан учрашди

Дилафруз Ниязова · 14.10.2025 · 14:34 · 792 views
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ЕТТБ президенти билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ЕТТБ президенти билан учрашди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди.

Саида Мирзиёева таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган очиқлик сиёсати ва кенг қамровли ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, стратегик аҳамият касб этмоқда.

Учрашувда Банк кўмагида амалга оширилаётган сув хўжалиги ва “яшил иқтисодиёт” йўналишидаги қўшма инфратузилма лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

"Биз мамлакатимиздаги кўплаб хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳаётини ижобий томонга ўзгартираётган “Women in Business” ва ”Youth in Business” дастурлари қўллаб-қувватланаётгани, шунингдек, Қорақалпоғистонда ҳудуднинг барқарор ривожланишига қаратилган лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликни юксак қадрлаймиз", — деди Саида Мирзиёева.

Томонлар Марказий Осиё мамлакатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли минтақада ишонч ва ҳамкорлик муҳити мустаҳкамланаётганини таъкидладилар.

Учрашув якунида Саида Мирзиёева ЕТТБ билан шериклик Ўзбекистоннинг равнақи ҳамда бутун минтақада барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.