Валюта курслари 23/05/2025
$1 – 12904.51
UZS – -0.26%
€1 – 14575.64
UZS – -0.61%
₽1 – 161.99
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 25/04/2025 Ўзбекистон-Полша: олий таълим ва илм-фан соҳасида янги ҳамкорлик имкониятлари

Ўзбекистон-Полша: олий таълим ва илм-фан соҳасида янги ҳамкорлик имкониятлари

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Полша Республикаси Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Анджей Шептиский билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида Анджей Шептиский Полша томони Ўзбекистонни стратегик ҳамкорлардан бири сифатида кўришини алоҳида таъкидлаб ўтди. Унга кўра, ҳозирда Полшада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 2000 нафардан ошиб, улар мамлакатнинг кўп маданиятли таълим муҳитида муҳим ўрин эгалламоқда.

Томонлар Stefan Banax, Ulam ва Anders стипендия дастурлари доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Варшава университетида ўзбек тили кафедрасини очиш, шунингдек, Ўзбекистонда поляк тилини оммалаштириш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун NAWA дастури доирасида малака ошириш курсларини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокара давомида 2026 йилда тиббиёт ва техника йўналишидаги олий таълим муассасалари конгрессини, шунингдек, навбатдаги Ўзбек-Полша ректорлар форумини ўтказиш ҳамда 2025–2028 йилларга мўлжалланган таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик бўйича янги дастурни имзолаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар яқин уч йилга мўлжалланган таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик бўйича янги дастурни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР