Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида кадрлар ўзгарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3155-сонли қарорига мувофиқ Юнусов Аманулла Хамидуллаевич Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори лавозимидан озод этилди.
2017 йил 28 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3156-сон қарорига мувофиқ Тангриев Лазиз Хушбоқович Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори лавозимига тайинланди.