Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбeкистон-Литва маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

Беҳзод Ҳожиматов · 14.09.2016 · 15:01 · 367 views
Ўзбeкистон-Литва маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
Ўзбeкистон-Литва маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 15-16-сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Литва вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди Вильнюс шаҳрида бўлиб ўтади.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш бўйича маслаҳатлашув ўтказишади.