Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди

Дилафруз Ниязова · 27.08.2026 · 12:05 · 32 views
Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди
Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон 2026 йил январь–июнь ойларида хорижга 4,1 минг тонна лимон экспорт қилди. Уларнинг умумий қиймати 4,2 миллион долларни ташкил этди. Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Экспортнинг энг йирик йўналиши Қозоғистон бўлди. Йилнинг дастлабки олти ойида ушбу мамлакатга 2,3 минг тонна лимон етказиб берилди.

Россия 1,7 минг тонна лимон импорти билан иккинчи ўринни эгаллади. Қирғизистонга эса Ўзбекистондан 163,7 тонна лимон экспорт қилинди.

Бошқа давлатларга етказиб берилган лимон ҳажми анча кам бўлди. Афғонистонга 18 тонна, Бирлашган Араб Амирликларига 2,4 тонна лимон жўнатилган. Яна 3 тонна бошқа йўналишларга тўғри келди.

Шу тариқа, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон экспорт қилган жами 4,1 минг тонна лимоннинг қарийб 4 минг тоннаси Қозоғистон ва Россия ҳиссасига тўғри келган.