Иқтисод

Ўзбекистон «Жартепа» эркин савдо зонасини ишга туширишни тезлаштирмоқда

Ўзбекистон «Жартепа» эркин савдо зонасини ишга туширишни тезлаштирмоқда
Ўзбекистон «Жартепа» эркин савдо зонасини ишга туширишни тезлаштирмоқда / Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Иброҳим Эргашев 23–24 октябрь кунлари Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, Ургут туманида «Жартепа» эркин савдо зонасини ташкил этиш ишлари билан танишди. Шунингдек, у экспортни ривожлантириш масалалари бўйича масъуллар ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.

Ташриф давомида савдо ва логистика инфратузилмасини яратиш, божхона назоратини ташкил этиш, кириш йўлларини қуриш ҳамда Тожикистон билан чегарадан ўтиш тартибларини соддалаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Видеоконференция шаклидаги мулоқотда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги ҳамда Панжикент маъмурияти вакиллари билан чегараолди савдоси шартлари ва «Жартепа» зонасини ишга тушириш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилди.

Бундан ташқари, Самарқанд вилоятининг 50 дан ортиқ экспортчиси иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда логистика, божхона тартиб-таомиллари, молиялаштириш ва сертификатлаш масалаларига оид 30 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди. Айрим масалалар учрашувнинг ўзида ҳал этилди.

Ташриф якунлари бўйича эркин савдо зонасини ишга туширишни тезлаштириш, тадбиркорлар учун мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, масъул ижрочилар ҳамда уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб олинди.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.