Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Ўзбекистон-Индонезия бизнес-форуми доирасида музокаралар олиб борилди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.02.2025 · 14:05 · 450 views
Ўзбекистон-Индонезия бизнес-форуми доирасида музокаралар олиб борилди
Ўзбекистон-Индонезия бизнес-форуми доирасида музокаралар олиб борилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 11-12 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида 11 февраль куни Ўзбекистон-Индонезия бизнес форуми ҳамда B2B форматидаги икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.

Мазкур форумда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси ўринбосари Фаридун Абдуалимов ҳам иштирок этди ва бир қатор компаниялар билан музокаралар олиб борди.

"Mutia Sari", "MBA", "PT Trans Asia Minerals", "GMT Group" каби компаниялар вакиллари билан олиб борилган музокараларда ўзаро савдо ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника маҳсулотларини Индонезияда сотиш бўйича уюшма масъуллари томонидан таклифлар берилди.