Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ ўринбосари гаров эвазига озод этилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ ўринбосари гаров эвазига озод этилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ ўринбосари гаров эвазига озод этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига қамоқдан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, айбланувчи давлатга етказилган зарарни қоплаганидан сўнг эҳтиёт чораси ўзгартирилган. Зарар суммаси 200 миллиард сўмдан ошган ва нақд пул кўринишида тўлангани айтилмоқда.

Шундан сўнг суд қамоқда сақлаш чорасини енгилроқ эҳтиёт чораси — гаровга алмаштириш ҳақида қарор қабул қилган.

Бекмурод Абдуллаев аввал Ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган ва ўтган йил ноябрида лавозимидан озод этилган.

Кейинчалик у давлат харидларини амалга ошириш жараёнида катта миқдордаги бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари билан боғлиқ жиноят иши доирасида ушлангани ҳақида хабар қилинган.

Шу билан бирга, ушбу иш доирасида Жазони ижро этиш департаментининг собиқ бошлиғи Рустам Турсунов ҳам тилга олинган бўлиб, у ҳам ўша даврда лавозимидан озод этилган.

Манбаларга кўра, Рустам Турсунов ҳали ҳам қамоқда сақланмоқда ва унга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг