“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017 йилнинг 27 июлидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент шаҳридан Нью-Йорк шаҳри(АҚШ)га тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошира бошлайди.
Авиакомпаниянинг қайд этишича, рейслар Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича “Boeing 787 Dreamliner” лайнерларида ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК самолётлари Тошкентдан соат 8:40 да парвоз қилиб, Нью-Йорк шаҳрига соат 12:30 да қўнади.
Қайтишда эса Нью-Йоркдан жума куни соат 15:00 да парвоз қилиб, Тошкент шаҳрига соат 11:35 да қўнади.