“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Тошкент-Самарқанд” рейсига имтиёзли нархларнинг амал қилиш муддатини узайтирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Тошкент-Самарқанд” рейсига имтиёзли нархларнинг амал қилиш муддатини узайтирди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг матбуот хизмати хабар беради.
Авиакомпаниянинг қайд этишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Тошкент-Самарқанд” рейсига имтиёзли нархларнинг амал қилиш муддатини 2016-йилнинг 30-октябридан 2017-йилнинг 31-январига қадар узайтирди.
Авиачиптанинг нархи 25 еврони ташкил этади.
Авиачипталар Ўзбекистон фуқаролари учун маҳаллий валютада Марказий банкнинг расмий курси бўйича сотилади.
UzDaily
·
👁 390 views
·
28.10.2016 · 11:53