Ўзбекистон футбол ассоциацияси Таълим вазирлиги билан меморандум имзолади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Таълим вазирлиги билан меморандум имзолади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Таълим вазирлиги билан меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 апрель куни Тошкент шаҳридаги 300-мактабда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова иштирок этди.

Тадбир давомида болалар ва мактаб футболи ривожи, ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, шунингдек таълим муассасаларида спорт инфратузилмасини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эришилган келишувларга мувофиқ, меморандум доирасида мактабларда футбол тўгаракларини ташкил этиш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни келгусида профессионал спорт фаолиятига тайёрлаш режалаштирилган.

Мазкур ҳужжат болалар футболи тизимли равишда ривожлантириш ва бутун мамлакат бўйлаб мактаб ўқувчиларини спорт фаолиятига кенг жалб этиш имкониятларини оширишга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг