Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Форс кўрфази араб давлатлари билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 04.03.2026 · 11:05 · 268 views
Ўзбекистон Форс кўрфази араб давлатлари билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон Форс кўрфази араб давлатлари билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Қатар Давлати ва Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон билан Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни ривожлантириш, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” формати доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, долзарб минтақавий масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги вазият бўйича атрофлича фикр алмашилди.