Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Beijing SaituoSen Biotechnology билан ҳамкорликни муҳокама қилди

UzDaily · 23.06.2026 · 12:20 · 24 views
Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Beijing SaituoSen Biotechnology билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Beijing SaituoSen Biotechnology билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг "Beijing SaituoSen Biotechnology" (LFD) компанияси вакиллари ва олимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида компания мутахассислари томонидан онкологик касалликларни даволашга қаратилган инновацион дори воситалари, замонавий биотехнологик ишланмалар ҳамда мазкур йўналишда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар юзасидан тақдимот ўтказилди.

Музокаралар чоғида фармацевтика ва биотехнология соҳаларида илмий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

UzDaily · 👁 24 views · 23.06.2026 · 12:20