Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон - Эрон 0:1

UzDaily · 07.10.2016 · 10:47 · 526 views
Ўзбекистон - Эрон 0:1
Ўзбекистон - Эрон 0:1
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича 2018-йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидан ўрин олган ўйинда Эрон термасига 0:1 ҳисобида ютказиб қўйди.

0:1 ҳисоби билан якунланган мазкур ўйиндаги ягона тўпни биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида Жалол Ҳусайни киритди.

Ҳозирда Ўзбекистон термаси ҳисобида 6 очки бор ва улар гуруҳда Эрон ва Жанубий Кореядан сўнг 3-ўринда боришмоқда.

Навбатдаги ўйинлар 11-октябрь куни ўтказилади. Шу куни терма жамоамиз Хитойни термасини қабул қилса, Жанубий Корея Эрон термаси меҳмони бўлади.

UzDaily · 👁 526 views · 07.10.2016 · 10:47