Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбeкистон элчиси Малайзия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

UzDaily · 06.07.2018 · 16:12 · 254 views
Ўзбeкистон элчиси Малайзия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбeкистон элчиси Малайзия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчиси Равшан Усманов Куала-Лумпур шаҳридаги «Истана Негара» саройида Қирол Султон Муҳаммад В-га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Малайзия раҳбари Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, бутун дунёга машҳур алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий асарларига қизиқ билдирди.

Таъкидланганидек, “Малайзия 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилган вақтдан буён Ўзбекистон билан илиқ ва дўстона муносабатларни юқори баҳолайди, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар кенгайишини қўллаб-қувватлайди ҳамда ўзаро манфат ва ҳурматга асосланган ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солмоқда.