Ўзбекистон ва Ўмон парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Ўмон парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 июль куни Маскат шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ўмон Султонлиги Давлат кенгаши (парламент юқори палатаси) раиси ўринбосари Салим бин Мусаллим Қатан билан учрашув ўтказди.
Музокараларда икки давлат ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, халқ дипломатиясини мустаҳкамлаш ҳамда икки томон учун долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.