Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон элчиси Литва Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.02.2025 · 13:05 · 320 views
Ўзбекистон элчиси Литва Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон элчиси Литва Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Темур Раҳмонов (қароргоҳи Рига шаҳрида жойлашган) 11 февраль куни Литва Президенти Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

 Литва Президенти расмий Вильнюс ва Тошкент ўртасидаги сиёсий мулоқот ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. 2024 йил якунига кўра Ўзбекистон Литванинг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бирига айланганини алоҳида таъкидланди.

Президент Гитанас Науседа, шунингдек, Литва томони Ўзбекистоннинг ЕИ доирасидаги ташаббусларини ва Жаҳон савдо ташкилотига кириш масаласини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 5 августда ўрнатилган.

Элчи Тимур Раҳмонов 2024 йил 17 июнь куни Латвия Президенти Эдгарс Ринкевичсга ишонч ёрлиқларини топширган эди.