Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси Истанбулда Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясида иштирок этмоқда

Дилафруз Ниязова · 15.04.2026 · 20:44 · 196 views
Ўзбекистон делегацияси Истанбулда Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясида иштирок этмоқда
Ўзбекистон делегацияси Истанбулда Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясида иштирок этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси айни кунларда Истанбул шаҳрида ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 152-ассамблеясида фаол иштирок этмоқда.

Мазкур нуфузли анжуман бу гал “Келажак авлодлар манфаатлари йўлида ишончни мустаҳкамлаш, барқарор тинчликни таъминлаш ва адолатни қарор топтириш” мавзусига бағишланган бўлиб, унда глобал аҳамиятга эга масалалар муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида делегация аъзолари бир қатор муҳим мулоқот ва форумларда қатнашиши режалаштирилган. Парламент аёл аъзолари форуми, Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғининг 5-конференцияси ҳамда Ёш парламент аъзолари форуми шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, Ўзбекистон делегациясининг парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама учрашувлари ўтказилади.