7
Спорт

Ўзбекистон чегара қўшинлари ҳарбийлари Жаҳон кубогида медаллар қўлга киритди

Ўзбекистон чегара қўшинлари ҳарбийлари Жаҳон кубогида медаллар қўлга киритди
Ўзбекистон чегара қўшинлари ҳарбийлари Жаҳон кубогида медаллар қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Туркиянинг Мерсин шаҳрида бўлиб ўтган универсал жанг бўйича Жаҳон кубогида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди.

Ҳарбий хизматчиларнинг муваффақиятлари ҳақида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Мусобақада 15 мамлакатдан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Чегара қўшинлари вакиллари ҳам қатнашиб, турнир совриндорлари қаторига кирди.

Лейтенант Содир Маҳмудов 85 кг гача бўлган вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлди. Кичик сержант Муҳаммадлазиз Қаюмов эса кумуш медални қўлга киритди.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.