Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Бош вазири РФга ташриф буюради

Беҳзод Ҳожиматов · 24.03.2017 · 16:47 · 334 views
Ўзбекистон Бош вазири РФга ташриф буюради
Ўзбекистон Бош вазири РФга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов келаси ҳафтада Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда РФ Ҳукумати Матбуот хизмати хабар беради.

28 март куни Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов музокаралар ўтказишади.

Учрашув давомида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика соҳасидаги ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, маданий-ижтимоий соҳалардаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилишади.