Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Озарбайжонга ташриф билан борди

Дилафруз Ниязова · 02.04.2026 · 11:10 · 186 views
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Озарбайжонга ташриф билан борди
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Озарбайжонга ташриф билан борди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов расмий ташриф билан Озарбайжон Республикасига етиб борди.

Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда уни Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жаббаров, ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифов ҳамда ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли вакиллари кутиб олди.