Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон АҚШ билан инвестиция ва савдо ҳамкорлигини кучайтирмоқда

Дилафруз Ниязова · 12.04.2025 · 19:55 · 339 views
Ўзбекистон АҚШ билан инвестиция ва савдо ҳамкорлигини кучайтирмоқда
Ўзбекистон АҚШ билан инвестиция ва савдо ҳамкорлигини кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегацияси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигида АҚШнинг Вашингтон шаҳрига амалга оширган ташрифини якунлади. Мазкур ташриф АҚШ билан савдо-инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган эди.

8–9 апрель кунлари ташриф дастури доирасида АҚШ Давлат департаментининг энергетика ва ресурслар масалалари бўйича ёрдамчиси Лаура Лохман, АҚШ Эксимбанки раҳбари Жон Круз, АҚШ Геология хизмати, Невада университети, Юта штати Жаҳон савдо маркази ва бошқа муҳим ҳамкорлар билан учрашувлар бўлиб ўтди.