Ўзбекистон

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,6 ёшга етди

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,6 ёшга етди
Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,6 ёшга етди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,6 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Кўрсаткич аҳолини рўйхатга олиш натижалари ҳисобга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилган маълумотлар асосида ҳисобланган. Аввалги ҳисоб-китобларда мамлакат аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёш деб баҳоланган эди.

Эркакларнинг ўртача ёши 29,1 ёшни, аёлларники эса 30,2 ёшни ташкил этди.

Аҳолининг энг юқори ўртача ёши Тошкент шаҳрида қайд этилди — 33,6 ёш. Кейинги ўринларда 31 ёш кўрсаткичи билан Навоий вилояти ва 30,9 ёш билан Қорақалпоғистон Республикаси жойлашган.

Бухоро вилоятида аҳолининг ўртача ёши 30,8 ёшни, Тошкент вилоятида 30,1 ёшни ташкил этди. Фарғона ва Хоразм вилоятларида эса ушбу кўрсаткич 30 ёшга етди.

Сирдарё вилоятида ўртача ёш 29,6 ёш, Андижон вилоятида 29,3 ёш, Наманган вилоятида эса 28,8 ёшни ташкил қилди.

Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 28,4 ёш, Жиззах вилоятида 27,9 ёш, Қашқадарё вилоятида 27,8 ёшга тенг бўлди.

Аҳолининг энг паст ўртача ёши Сурхондарё вилоятида қайд этилди — 27,4 ёш.

Қўмита маълумотларига кўра, 2010 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 27 ёшни ташкил этган. 2026 йил бошига келиб, бу кўрсаткич 2,6 ёшга ошган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.