Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбек матолари експорти 10 ойда 2,1 млрд долларга етди

UzDaily · 28.11.2025 · 15:45 · 323 views
Ўзбек матолари експорти 10 ойда 2,1 млрд долларга етди

Ўзбек матолари експорти 10 ойда 2,1 млрд долларга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг ўн ойи давомида Ўзбекистон 2,1 миллиард АҚШ доллари қийматида тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилгани ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ушбу кўрсаткич мамлакат умумий экспортининг 7,1 фоизини ташкил этади.

Экспорт қилинган маҳсулотлар тузилиши қуйидагича шаклланган: экспортнинг ярмидан кўпроғини — 51,4 фоизни тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ташкил этган, 28,5 фоизи — ип-калава, 11 фоизи — трикотаж матолар, 6 фоизи — костюмлик матолар, 2 фоизи — пайпоқ маҳсулотлари ва 1 фоизи — гиламлардан иборат.

UzDaily · 👁 323 views · 28.11.2025 · 15:45