Ўзбек ҳакамлари ЖЧнинг 1/8 финал учрашувини бошқаради
Ўзбек ҳакамлари ЖЧнинг 1/8 финал учрашувини бошқаради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида навбатдаги тайинловни олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди.
Парагвай ва Франция терма жамоалари ўртасидаги 1/8 финал учрашувига Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси хизмат қилади. Бош ҳакам ёрдамчилари этиб Андрей Цапенко ва Тимур Ғайнуллин тайинланган.
Учрашув 4 июль куни Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан бошланиш ҳуштаги 5 июль куни соат 02:00 да янграйди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, мазкур ўйин АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар доирасида ўтказилади. Учрашувда юқори лавозимли давлат амалдорлари иштирок этиши кутилмоқда.