Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўз фарзандини 8 минг долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди

UzDaily · 24.03.2019 · 16:35 · 254 views
Ўз фарзандини 8 минг долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди
Ўз фарзандини 8 минг долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Самарқандлик аёл ўз фарзандини Тошкентда саккиз минг долларга сотишга уринаётганида қўлга олинди.

Ўзбекистон ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти Нарпай туманида рўйхатда турган ва вақтинча Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаб келаётган 25 ёшли Ш.О. уч ойлик ўғлини Ўртачирчиқ туманида 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.