Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Нуқусдаги SUPERSHOP рақобат тўғрисидаги қонунни бузган деб топилди

Дилафруз Ниязова · 10.11.2025 · 16:35 · 231 views
Нуқусдаги SUPERSHOP рақобат тўғрисидаги қонунни бузган деб топилди
Нуқусдаги SUPERSHOP рақобат тўғрисидаги қонунни бузган деб топилди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида фаолият юритувчи жойлашган “SUPERSHOP” МЧЖ савдо нуқтаси томонидан ижтимоий тармоқларда “энг арзон” деган оширувчи муносабатлардан фойдаланилган бўлиб, бунда рақобатчи хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари билан таққослашда холис тасдиқланган тавсифлар ёки параметрлар кўрсатилмасдан, “Instagram” ижтимоий тармоқларида реклама эълонлари жойлаштирилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўмита ўрганиш ишлари олиб бориши натижасида, “SUPERSHOP” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси талабларини бузган деб топилди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “SUPERSHOP” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунида корхонага ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатини тўлиқ бартараф этиш юзасидан кўрсатма берилди.