Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Нукус логистика марказида янги божхона омбори очилди

Беҳзод Ҳожиматов · 03.02.2025 · 21:33 · 393 views
Нукус логистика марказида янги божхона омбори очилди
Нукус логистика марказида янги божхона омбори очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖнинг Нукус логистика марказида янги божхона омбори фойдаланишга топширилди

Қорақалпоғистон Республикасида транспорт логистика хизматлари кўрсатиш даражасини янада ошириш, тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖнинг Нукус логистика марказида умумий майдони 1110 квадрат метр бўлган янги очиқ турдаги божхона омбори ишга туширилди.

Мазкур омбор ҳудудий божхона вакиллари ёрдамида ташкил этилган бўлиб, замонавий инфратузилма ва хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган. Омбор нафақат юкларни вақтинча сақлаш, балки уларга тегишли божхона операциялари ҳамда мултимодал ташувларни амалга ошириш имкониятини ҳам беради.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ томонидан 2020 йилдан бошлаб Роустон, Марғилон, Қўқон, Жиззах, Улуғбек, Термиз, Бухоро логистика марказларида ташкил этилган умумий майдони 15 000 кв.м очиқ турдаги ва 6 200 кв.м ёпиқ турдаги божхона омборлари орқали юкларни ортиш, тушириш, сақлаш ва божхона кўригидан ўтказиш каби хизматлар самарали ташкил этиб келинмоқда.