Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 104 млрд. сўмдан ошди

Беҳзод Ҳожиматов · 02.08.2016 · 15:00 · 535 views
Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 104 млрд. сўмдан ошди
Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 104 млрд. сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Нобанк кредит ташкилотларининг жами активлари 2016-йилнинг 1-июль ҳолатига салкам 137,9 млрд. сўмга етди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоиз ортди.

Уларнинг кредит қолдиғи 2015-йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоиз кўпайиб, 122,1 млрд. сўмдан ошди, деб хабар беради ЎзР МБ Матбуот хизмати.

Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 104,1 млрд. сўмдан ортди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55 фоиз ўсиши таъминланди.

2016-йилнинг 1-июль ҳолатига республиканинг барча ҳудудларида жами 74 та микрокредит ташкилоти ва ломбард фаолият кўрсатмоқда.

Қайд этиш ўринлики, янгидан очилаётган нобанк кредит ташкилотлари лицензия олиш учун барча зарур ҳужжатларни ахборот тармоқлари орқали электрон тарзда йўллашлари мумкин.