Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Навоий божхона постида фуқародан учта ўқ-дори мусодара қилинди

Дилафруз Ниязова · 04.03.2026 · 11:35 · 212 views
Навоий божхона постида фуқародан учта ўқ-дори мусодара қилинди
Навоий божхона постида фуқародан учта ўқ-дори мусодара қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти Бош божхона бошқармасининг Навоий чегара божхона постида қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаронинг транспорт воситасини текшириш пайтида учта ўқ-дори топилди. У оғзаки суҳбат пайтида бу ҳақда хабар бермаган эди.

Экспертиза ушбу олиб қўйилган буюмлар жангoвар патронлар категориясига киришини тасдиқлади.

Ҳозирда улар моддий далил сифатида расмийлаштирилган бўлиб, мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари судгача текшириш доирасида олиб борилмоқда.