Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Наманган шаҳрида қалбаки 30 000 АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди

Дилафруз Ниязова · 02.09.2025 · 17:40 · 360 views
Наманган шаҳрида қалбаки 30 000 АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди
Наманган шаҳрида қалбаки 30 000 АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси, ДХХ ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент-Наманган” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Laccetti” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина йўловчиси С.Б. ҳар бири 100 АҚШ долларлик қалбаки 30 000 АҚШ долларини Наманган шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.