Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Наманган делегацияси Афғонистон билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

UzDaily · 30.03.2026 · 10:50 · 161 views
Наманган делегацияси Афғонистон билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Наманган делегацияси Афғонистон билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти делегацияси расмий ташриф билан Афғонистон Ислом Республикасида бўлиб турибди. 

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Наманган вилояти делегациясининг Афғонистон амалий ташрифидан асосий мақсад — вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ўзаро савдо айланмасини кенгайтириш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Сафарнинг илк куни Қобул шаҳрида Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий билан расмий учрашувдан бошланди. 

Шундан сўнг ташкил этилган бизнес – форум Наманган ҳамда Афғонистон тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишда янги босқични бошлаб берди. 

Форум доирасида тадбиркорлар ўртасида B2B мулоқотлар ташкил этилди ва аниқ лойиҳалар бўйича бир қатор келишувларга эришилди.