Маданият

Музейлар даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин

Музейлар даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин
Музейлар даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин

«Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун (ЎРҚ–732-сон, 26.11.2021 й. Президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчага кўра, музейлар таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бунда музей ашёлари ва коллекциялари бут сақланиши керак.

Давлат музейларига пулли хизматлардан, хайриялардан тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш миқдорини камайтиришга асос бўлмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.