Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Муддатдан олдин сайловлар 24-ноябрдан 2-декабрга қадар давом этади

Беҳзод Ҳожиматов · 18.11.2016 · 15:33 · 324 views
Муддатдан олдин сайловлар 24-ноябрдан 2-декабрга қадар давом этади
Муддатдан олдин сайловлар 24-ноябрдан 2-декабрга қадар давом этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатдан олдин бўлиб ўтадиган сайловлар 24-ноябрдан 2-декабрга қадар давом этади.

“Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига биноан, сайлов куни ўз сайлов участкаси бўйича сайлаш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатдан олдин сайлаш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон қонунчилигига биноан, муддатдан олдин бўлиб ўтадиган сайловлар сайловдан 10 кун аввал бошланиб, сайловга 1 кун қолганда якунланади.

Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатдан олдин бўлиб ўтадиган сайловлар 24-ноябрдан 2-декабрга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўладиган сайловларда 21,4 млн. фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.