Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Мозори Шариф шаҳрида “UZELECTRONICS” мулти-бренд савдо маркази иш бошлади

Дилафруз Ниязова · 24.11.2025 · 19:37 · 334 views
Мозори Шариф шаҳрида “UZELECTRONICS” мулти-бренд савдо маркази иш бошлади
Мозори Шариф шаҳрида “UZELECTRONICS” мулти-бренд савдо маркази иш бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Куни кеча Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори Шариф шаҳрида “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг муҳим лойиҳаси — UZELECTRONICS мулти-бренд савдо марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Умумий майдони 1200 кв.м бўлган савдо марказида 25 та компания 500 дан ортиқ турдаги маҳсулотларини харидорларга тақдим этмоқда.

Бу — Афғонистондаги электротехника бозорида Ўзбекистон маҳсулотларига бўлган талаб ошиб бораётганидан далолат беради.

Худди шу каби савдо марказини Қобул шаҳрида ҳам ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатлар бошланган.