Москвада “Ўзглобалтрейд” савдо уйи очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Москва (Россия Федерацияси)да “Ўзглобалтрейд” СУ қўшма корхонаси очилди. Бу ҳақда “UzDaily”га “Ўзагроэкспорт” АЖдан хабар беришди.
“Ўзглобалтрейд” СУ “ФУД СИТИ” озиқ-овқат марказида жойлашган. Ҳозирги вақтда “Ўзглобалтрейд” СУ ихтиёрида кенг офис хонаси ва бошқа барча зарур нарсалар бор.
“Ўзглобалтрейд” СУ Ўзбекистондан юқори сифатли ва экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланади. Компания РФ бозорида Ўзбекистондан келтирилган янги ва қайта ишланган мева-сабзавотларни сотиш билан шуғулланади.
UzDaily
·
👁 404 views
·
26.10.2016 · 15:22