Ўзбекистон

Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф буюради

Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф буюради
Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф буюради / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига икки кунлик ташриф билан боради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ташриф давомида давлат раҳбари асосий соҳалардаги лойиҳалар билан танишади ҳамда ҳудудни комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш ўтказади.

Ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларидаги лойиҳалар билан танишиш ўрин олган. Президент, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги ишлар билан танишади.

Ташриф доирасида қатор янги объектларни фойдаланишга топшириш, шунингдек, янги лойиҳалар қурилишига старт бериш режалаштирилган.

Алоҳида йиғилиш Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифаларга бағишланади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.