Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Мирмуҳаммад Мирҳамидов Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши кураш бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Дилафруз Ниязова · 20.01.2026 · 17:59 · 355 views
Мирмуҳаммад Мирҳамидов Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши кураш бўйича ўринбосари этиб тайинланди
Мирмуҳаммад Мирҳамидов Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши кураш бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мирмуҳаммад Мирҳамидов Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ҳамда коррупцияга қарши кураш соҳасида ички назорат масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Мирҳамидов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий юридик маълумотга эга бўлиб, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Адлия катта маслаҳатчиси.

М. Мирхамидов 2006-йилдан бошлаб прокуратура тизими органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

2023-йилдан бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунийлик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.