Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Miahona Ўзбекистонда илғор технологияларни жорий этишга тайёр

Беҳзод Ҳожиматов · 23.01.2025 · 14:20 · 392 views
Miahona Ўзбекистонда илғор технологияларни жорий этишга тайёр
Miahona Ўзбекистонда илғор технологияларни жорий этишга тайёр

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Саудия Арабистонининг Miahona компанияси бош ижрочи директори Авад ал-Отаиби билан учрашди.

Учрашувда томонлар aмалдаги келишувларнинг ҳаётга татбиқ этилиши атрофлича ўрганилиб ва янги лойиҳаларни ишга тушириш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Алоҳида эътибор компаниянинг илғор тажрибаси ва инновацион технологияларини Ўзбекистондаги ташаббусларни муваффақиятли амалга оширишга жалб этиш масаласига қаратилди.