Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Меҳнат кодексига иш жойларидаги зўравонлик ва тазйиқлардан ҳимоя қилиш чоралари киритилади

Беҳзод Ҳожиматов · 24.01.2025 · 22:40 · 404 views
Меҳнат кодексига иш жойларидаги зўравонлик ва тазйиқлардан ҳимоя қилиш чоралари киритилади
Меҳнат кодексига иш жойларидаги зўравонлик ва тазйиқлардан ҳимоя қилиш чоралари киритилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Меҳнат кодексига меҳнат жараёнларида тазйиқ ва зўравонликларни тақиқлаш, уларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳамда фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, қўшимча таътил беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.