Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги

Дилафруз Ниязова · 28.11.2025 · 08:58 · 356 views
Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги
Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 28 ноябрь куни Халқаро туризм ҳафталиги доирасида “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи туризм форуми бўлиб ўтади.

Тадбир туризм соҳасини ривожлантириш ва ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг 150 дан ортиқ сайёҳлик идоралари вакиллари, экспертлар ва халқаро делегацияларни бирлаштиради. 

Форум дастуридан минтақанинг туризм салоҳияти, маданий меросни асраб-авайлаш ва рақамли технологияларни жорий этиш мавзуларида панель сессиялари ўрин олган. Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги мулоқот, туризм соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма имкониятларга алоҳида эътибор қаратилади.

Форум минтақанинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш, янги халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим платформа бўлади.