Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —
Мария Тимофеева Ўзбекистон аёл теннисчилари орасида биринчи ўринга кўтарилди. У WTA рейтингида 63-поғонани эгаллаб, фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этди.
Мария Тимофеева Аёллар теннис ассоциацияси (WTA)нинг янгиланган рейтингида 63-ўринга кўтарилиб, Ўзбекистоннинг аёл теннисчилари орасида биринчи ракеткасига айланди. Бу унинг фаолиятидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Тимофееванинг аввалги шахсий рекорди 68-ўрин эди.
Пекинда бўлиб ўтган WTA 1000 тоифасидаги турнирда теннисчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, учинчи даврагача етиб борди ва рейтинги учун 135 очко жамғарди.
Аввал Ўзбекистон теннисчилари орасида биринчи ўринни Камилла Раҳимова эгаллаб келаётган эди. Янгиланган рейтингда у 69-ўриндан жой олди ва Тимофееванинг олти поғона ортда қолди.